Маркиньос Саудия Арабистонига эмас, фақат Қатарга кўчмоқчи
Россиялик футбол ишқибозлари учун Саудия Арабистони ҳам, Қатар ҳам бир хил — Шарқона экзотика бўлиб кўринади. Бироқ бразилиялик Маркиньос бу икки йўналишни қатъий ажратади: у Саудия Арабистонига боришни мутлақо истамаяпти, Қатар вариантига эса розилик билдирганини франсузнинг L'Equipe нашри ёзмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли тажрибали ҳимоячи 2013 йилдан бери ПСЖ сафида тўп суради. Париж клубида ундан кўпроқ йилдан бери жамоада қолган футболчи ҳозирча йўқ.