Жорже Жезуш Роналдуга навбатдаги учрашувда дам берди
"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу галги ўйинда ҳам у рўйхатда бўлмайди.
Жезушнинг таъкидлашича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган.