Александр Мостовой РФУ рақиб топишдаги ишини мақтади
Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, шунингдек Испаниянинг “Селта” клуби экс футболчиси Александр Мостовой РФУнинг миллий жамоа учун рақиб топиш борасидаги ишларидан мамнунлигини билдирди. 27 март куни россияликлар Мали билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мостовойнинг айтишича, ҳозирги шароитда кучли спарринг топиш осон эмас, аммо федерация Чили, Перу ва Мали каби жамоалар билан ўйин ташкил қилиб бераётгани катта ютуқ. У россияликлар...