Нукусда ФВВ қутқарувчилари каналдан инсонни қутқарди
Бугун, 17 феврал куни соат 08:20 да Нукус шаҳри марказидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» канали ҳудудида бир фуқаронинг чўкаётгани ҳақида, мазкур жойдан ўтиб кетаётган йўловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги навбатчи қисмига хабар берилган.
Маълумотга кўра, ҳодиса Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида содир бўлган. Олинган хабар асосида ғаввос-қутқарувчилар зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб бориб, сувга тушиб кетган фуқарони хавфли ҳолатдан олиб чиқишга муваффақ бўлган.