"Насаф"нинг "Шаржа"га қарши учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?
Элит ОЧЛнинг 8-турида “Насаф” сафарда “Шаржа”ни 2:1 ҳисобида енгиб, навбатдаги қимматли уч очкони чемоданга жойлаб қайтди. Ўйиндан кейин Sofascore анъанавий равишда футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолади ва рақамлар ҳам “ким қанчалик ёниб ўйнагани”ни очиқ кўрсатиб берди.
Насаф сафида кечаги баҳснинг энг юқори баҳоси қанот ҳимоячиси Зафармурод Абдураҳматовга тегишли бўлди — 7,3. Қисқаси, у майдонда шунчаки югурмади, ўйиннинг муҳим лаҳзаларини “тозалаб”, жамоа ғалабасини мустаҳкам ушлаб туришга катта ҳисса қўшди.