Об-ҳаво: Феврал охири қандай келади, Тошкентда ёмғир қачон тўхтайди?
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 18–20 феврал кунлари республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Демак, ҳафтанинг ўртасидан ҳаво анча “очилиб”, илиқлик сезиларли кучаяди.
Душанба ва сешанба кунлари республика бўйича айрим жойларда ёмғир кузатилиши мумкин, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик бўлмаслиги айтилган. Кундузи ҳарорат асосан +15…+20 даража атрофида ушланади, айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли ҳам бор.
Чоршанба-жума кунлари эса ҳаво янада илийди: кундузи +20…+25 даражагача исиши...