Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси бўйича янги тартиб...
Кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига ўн йилдан ошмаган М, Н, О ва Г тоифага кирувчи транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспорт воситалари олди-сотдисида ҳисоб-китобларни янада тартибга солишга қаратилган янги тартиб тайёрланмоқда. Бу — нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш қоидаларини белгилайдиган Низом лойиҳаси бўлиб, асосий мақсад битта: пул хавфсиз бўлсин, шартнома эса шаффоф ўтсин.
Лойиҳага кўра, шартнома тарафлари келишувга келгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб...