Карлсен яна жаҳон чемпиони: Абдусатторов бронза медални қўлга киритди
Германияда ўтказилган шахмат бўйича Freestyle жаҳон чемпионати ўз якунига етди ва турнир охирида ҳам кутилган сценарий, ҳам биз учун қувонарли янгилик бор: Магнус Карлсен яна бир бор тепага чиқди, Нодирбек Абдусатторов эса медаль билан қайтди.
Финалда норвегиялик афсона Магнус Карлсен АҚШ вакили Фабиано Каруанани 2,5:1,5 ҳисобида енгиб, фаолиятида 21-бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Карлсен учун бу навбатдаги катта қадам: Freestyle каби нозик форматда ҳам у тажриба, ҳиссиётни бошқариш...