Жезуш Роналдунинг нега таркибда бўлмаслигини тушунтирди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Роналду бойкотдан кейин тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу учрашувни ҳам ўтказиб юборади.
«Жадвал жуда зич. Шу сабабли Роналдуга ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин бор»...