Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппе билан ишлаш осон эмас деди
ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Парижда юлдуз футболчилар билан ишлаш тажрибаси ҳақида фикр билдирди. Унинг даврида жамоа ҳужумида Лионел Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе триоси майдонга тушган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Почеттинонинг айтишича, бундай даражадаги футболчилар билан ишлаш ҳар доим ҳам оддий эмас: улар баъзан ўзи ўйнаётган клубдан ҳам каттароқ фигура бўлиб кўринади. Мураббий Мессидан доимий прессинг кутиб бўлмаслигини таъкидлади: у буни ҳеч қачон одат қилмаган...