Винисиус пенальтидаги услуби учун Жоржинога ишора қилди
Испания Ла Лигаси доирасида "Реал" ўз майдонида "Реал Соседад"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Винисиус Жуниор дубл қайд этиб, иккала голини ҳам пенальтидан урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
11 метрли жарима зарбалари олдидан бразилиялик ҳужумчи одатда Жоржинога хос бўлган сакраб-туриб зарба бериш услубидан фойдаланди. Бу эпизодлар учрашувнинг энг кўп муҳокама қилинган лаҳзаларидан бирига айланди.
Ўйиндан кейинги куни Винисиус ижтимоий тармоқларда пенальтидаги зарбаси акс этган суратни жойлаб...