Сергелида даҳшатли ЙТҲ: машина иккига бўлинди
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 12-бекат атрофида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, содир бўлган кучли тўқнашув оқибатида енгил автомобиль оғир шикастланган.
Гувоҳлар таъкидлашича, зарба шу қадар қаттиқ бўлганки, машина қарийб икки қисмга ажралиб кетган. Ҳодиса жойида йиғилганлар бу ҳолатни “жуда даҳшатли манзара” дея тасвирламоқда.
Айни пайтда воқеа тафсилотлари, шунингдек, жабрланганлар бор-йўқлиги бўйича расмий маълумотлар кутилмоқда.