Икарди «Эюпспор»га хет-трик қилиб рекорд ўрнатди
Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» ўз майдонида «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг энг ёрқин қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Икардининг бу хет-трики «Галатасарай» тарихидаги муҳим натижани ҳам таъминлади: у клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер тўпурарга айланди. Мауро энди 76 та гол билан руминялик Гхеорғе Хаги (75)ни ортда қолдирди. Клуб тўпурарларининг умумий рўйхатида...