Икарди уч гол уриб «Галатасарой» рекордини янгилади
Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарой» «Эйупспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу учта гол Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер мақомини олиб келди. У бу борада руминялик Георге Хаждини ортда қолдирди: Хажди «Галатасарой» сафида 75 та гол урган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 та гол бор. Умумий тўпурарлар рўйхатида эса аргентиналик футболчи еттинчи поғонада қайд этилди.