Калулу иккала жамоа учун гол урди, «Интер» «Ювентус» устидан ғалаба қозонди
Италиядаги куннинг энг марказий баҳсида Миланнинг «Интер» жамоаси «Ювентус»ни «Сан-Сиро»да қабул қилди ва драматик ўйинда 3:2 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Луис Энрикенинг жарима майдончаси ўнг томонидан узатмаси ҳимоячи Андреа Камбьясо оёғига ноқулай тегиб, тўпни ўз дарвозасига йўналтирди — 1:0. Орадан кўп ўтмай «Ювентус» жавоб қайтарди: Уэстон Маккенни қанотдан паст узатма берди, Жонатан Дэвид зарба бера олмади, аммо Камбьясо вазиятни охирига етказиб...