Мартынович Ҳавертс билан учрашувдаги кулгили суҳбатни эслади
«Қайрат» футболчиси Александр Мартынович Чемпионлар лигасидаги «Арсенал»га қарши ўйиндан кейин рақиб ҳужумчиси Каю Ҳавертс билан бўлган қизиқарли мулоқоти ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, лондонликлар футболчиси Мартыновичнинг юзини қаердадир кўргандек бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мартыновичнинг сўзларига кўра, Ҳавертс: «Нимадир сени жуда танишдек кўряпман», деган. Шунда Александр аввалроқ «Байер»га қарши ўйнаб, уни мусобақадан чиқариб юборишганини, кейин эса Ҳавертс...