Мерсон «Тоттенҳэм»да яхши футболчилар кўплигини таъкидлади
Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Пол Мерсон «Тоттенҳэм»да бош мураббий алмашгани юзасидан фикр билдирди. Клуб Томас Франк билан хайрлашиб, унинг ўрнига Игор Тудорни тайинлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мерсоннинг айтишича, йирик клубларда мураббий учун вақт доим жуда кам бўлади: натижа талаб қилинади, акс ҳолда босим кучаяди ва кўпинча айнан мухлислар кайфияти истеъфога олиб келади. У Sky Sports’га берган изоҳида мураббий кетаётган пайт бутун стадион унинг номини...