Туркияда 23 ёшли йигит 16 ёшли қизни пичоқлади
Жорий йилнинг 10 февраль куни Туркиянинг Иғдир шаҳрида 23 ёшли йигит йўлда учратган 16 ёшли қизни пичоқлаган. Бу ҳақда DHA ахборот берди.
Маълумотларга кўра, воқеа Жумҳурият туманидаги Жумҳурият кўчасида содир бўлган. Й.Б. кўчада ҳаракатланаётган пайтда қаршисидан келаётган 3 нафар қизнинг бирини тўхтатиб, уни қорнидан пичоқлаган.
Атрофдаги фуқаролар зудлик билан тез ёрдамга қўнғироқ қилган. Яраланган қиз шифохонага олиб борилган, у ерда унга тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.