Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқин ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу учрашувда у яна таркибда бўлмайди.
«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши жуда муҳим ўйин бор»...