«Боруссия» Дортмунд «Майнц»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Германия Бундеслигасининг 22-тури «Сигнал Идуна Парк»да бўлиб ўтган «Боруссия» Дортмунд – «Майнц» учрашуви билан бошланди. Мезбонлар илк дақиқаларданоқ босимни кучайтириб, ўйин тақдирини тезда ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
10-дақиқада Юлиан Риерсоннинг узатмасидан сўнг Серу Гирасси бош билан ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Риерсоннинг навбатдаги аниқ кросси Максимилиан Байерга гол уриш имконини берди — 2:0. Биринчи бўлим якунига яқин Гирасси яна Риерсоннинг пасидан фойдаланди ва дубл қайд этиб...