Жезуш Роналдуни яқин ўйин олдидан дам олдиради
"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар Лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг яқин орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам у жамоа қайдномасидан жой олмайди.
"Жадвал жуда тиғиз. Шу сабаб Роналдо ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик — олдинда "Ал-Фатеҳ"га қарши жуда муҳим ўйин бор"...