Португалия болалар учун ижтимоий тармоқларни чекламоқчи
Португалия парламенти болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Лойиҳа 13–16 ёшдагилар учун ота-онанинг аниқ ва тасдиқланган розилигини талаб қилади, 13 ёшдан кичиклар учун эса амалдаги тақиқни кучайтириб, назоратни қатъийлаштиришни кўзлайди. Ҳужжат якуний овоз беришгача ўзгартирилиши ҳам мумкин.
Лойиҳа муаллифлари бўлган Португалия Социал-демократик партияси (ПСД) бу чорани кибербуллинг, зарарли контент ва йиртқич ниятли шахслардан ҳимоя билан изоҳламоқда.