Киряков Сафонов дунёдаги энг кучли клубда ўйнаётганини айтди
“Гамбург”нинг собиқ футболчиси Сергей Киряков россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг “ПСЖ”даги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Киряковнинг таъкидлашича, футболда баъзан умуман имкони йўқдек кўринади, бироқ вақт ўтиб кутилган имконият пайдо бўлади. Унингча, Сафонов учун айнан шундай лаҳза етиб келди ва у бу имкониятдан маҳкам ушлаб олди.
“Бу унинг пайти келди — финал, балки энг кучли мусобақа эмасдир, лекин у ўз имкониятдан фойдаланди. Энди энг қийини — шу даражани ушлаб қолиш.