Истанбулда Дурдона Ҳакимованинг дугонаси ҳам худди шундай ўлдирилгани аниқланди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Дурдона Ҳакимова билан боғлиқ фожиали воқеадан сўнг бедарак деб эълон қилинган ва 1994 йилда Наманган вилоятида туғилган Эргашалиева Сайёранинг ҳам ўлдирилгани расман тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Сайёра Эргашалиева марҳума Дурдона Ҳакимованинг яқин дугонаси бўлган. Тергов жараёнида гумонланувчилар Сайёра юзасидан кўрсатма беришдан бош тортган. Аммо ўрганишлар натижасида икки марҳуманинг ўлими ўзаро боғлиқ экани аниқланди.