Питер Крауч «Арсенал»нинг чемпионлик имконияти юқори деди
Англия Премьер-лигасида сўнгги йилларда тез-тез такрорланадиган манзара бор: «Арсенал» мавсумнинг иккинчи қисмида пешқадамликни қўлга олади, бироқ якунда чемпионликни бой бериб қўяди. Бу ҳолат ҳақида собиқ инглиз ҳужумчиси Питер Крауч фикр билдирди ва бу сафар вазият бошқача эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Краучнинг айтишича, тажриба йилдан йилга тўпланади, Микел Артета эса яхши шаклланган жамоага эга. Энг муҳим омил сифатида у рақобатчиларнинг ҳозирги инқирозини кўрсатди...