Энг иссиқ давр бошланди: Олимлардан жиддий огоҳлантиришлар
Охирги йилларда “иссиқлик рекордлари” деган ибора оддий янгиликка айланиб қолди. Лекин The Guardian нашри келтирган олимлар баҳоси шуни кўрсатадики, гап оддий “ҳарорат кўтарилди” деган жумлада эмас — вазият анча қаттиқ. Олим Кристофер Волфнинг айтишича, Ердаги ҳозирги исиш суръати кўпчилик тадқиқотчилар кутганидан ҳам тез кетяпти ва глобал ҳароратлар охирги 125 минг йил ичидаги энг иссиқ даврга яқинлашиб қолган бўлиши мумкин.
Нашрда бу жараён узоққа чўзилса, сайёра “жаҳаннам иссиқхонаси” деб таърифланаётган сценарийга ...