Джикия Туркиядаги фаолияти бўйича саволларга жавоб берди
Antalyaspor ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги ҳолати юзасидан қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистлар ундан клубдаги ишлари қандай кетаётгани ҳақида сўраганда, Джикия «ҳаммаси яхши» дея жавоб қайтарди. Туркиядаги шароитлар кўнгилдагидекми, деган саволга эса у кулимсираб, ҳаммаси жойида эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Джикия ўтган ёзда Antalyaspor сафига қўшилган.