Аргентинада ди Мария симуляция айбловлари остида қолди
Анхел ди Мария ватанига қайтгач, дастлабки ўйинларда ўзини яхши кўрсатди. Бироқ кейин унинг атрофида ноҳуш фон пайдо бўлди: гап натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлисларнинг эътирозларида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати форумларида «Росарио Сентрал» сафида тўп тепаётган собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчиси тез-тез йиқилиб, жарима зарбаси ёки пенальти олишга уринаётгани ҳақида кескин фикрлар янграмоқда. Айрим мухлислар ди Марияни “огоҳлантиришмаяпти” деб ҳисоблайди...