Шавкат Мирзиёев креатив иқтисодиёт учун катта режаларни белгилади
Президент Шавкат Мирзиёев креатив иқтисодиётни ривожлантириш, маданият муассасаларининг инфратузилмасини яхшилаш ва янги креатив майдонларни барпо этишга бағишланган тақдимот билан танишди. Унда бир йўла бир неча йирик ташаббуслар муҳокама қилинди: Миллий реставрация институтини ташкил этиш, Самарқанддаги Бибихоним масжидини реставрация қилиш, шунингдек “Туркистон” ёзги амфитеатрини таъмирлаш лойиҳалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда муҳим бир нуқта алоҳида таъкидланди: мамлакат аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади.