Нейротармоқ уй-жой коммунал хизматлари компанияси мижозлари билан бир ойлик мулоқотдан сўнг сўкинишни ўрганди
Коммунал хизматлар бошқарув компаниялари учун овозли робот бир ой ичида мижозлар билан мулоқот жараёнида русча ҳақоратли сўзларни ўрганиб олди. Унинг ишлаб чиқувчилари бу хатони тузатишга мажбур бўлишди. Бу ҳақда 12 февраль куни Ахборот моделлаштириш технологиялари ташкилотлари миллий бирлашмаси (НОТИМ) президенти Михаил Викторов Сибир қурилиш форуми чоғида маълум қилди.
«Қизиқ бир ҳолатни айтиб ўтаман: бу — нейротармоқ, у ўрганади. Ва айнан биринчи ойнинг ўзидаёқ ишлаб чиқувчилар шундай ҳолатни қайд этишдики...