Захарян машғулотга қайтди, аммо «Реал»га қарши ўйнаши қийин
Ярим ҳимоячи Арсен Захарян «Реал Сосьедад» сафида яна машғулотларга қўшилди. Клуб аввалроқ россиялик футболчи умумий гуруҳга қайтишини маълум қилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Mundo Deportivo нашри эрталабки машғулотдаги энг катта янгилик Захаряннинг майдонда кўрингани бўлганини таъкидлади: ҳужумкор ярим ҳимоячи жамоа билан бирга ишлай бошлади.
Шу билан бирга, Ла Лигада шанба куни «Реал»га қарши ўйинда Захаряннинг иштироки эҳтимоли пастлиги қайд этилмоқда. «Реал Сосьедад»...