Россия элчиси Россия ва Марокко ўртасида ўйин ўтказишни хоҳлайди
Россиянинг Мароккодаги элчиси Владимир Байбаков икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дипломатнинг айтишича, Россия терма жамоаси учун Марокко билан майдонга тушиш қизиқарли бўларди. У бу ташаббусни яхши ғоя деб атаб, уни амалга оширишга ҳаракат қилишларини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Марокко терма жамоаси яқинда бўлиб ўтган Африка кубогида финалгача етиб борган, ҳал қилувчи баҳсда Сенегалга ютқазиб...