Канададаги мактаб ҳужуми ортида 18 ёшли жинсини ўзгартирган шахс тургани маълум бўлди
10 февраль куни Канадада содир бўлган мактабдаги қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 27 киши турли даражада жароҳат олди. Фожиадан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса юзасидан тергов олиб борди.
Маҳаллий полиция берган маълумотга кўра, ҳужумни амалга оширган шахс 18 ёшли Жессе Ван Ротселаар бўлган. Расмийларга кўра, у бир неча йил аввал жинсини ўзгартирган. Шунингдек, унинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолари бўлгани ва шу сабабли аввал ҳам уйига полиция чақирилгани қайд этилган.