Кейн «Бавария»нинг требл олиш имконини баҳолади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн жорий мавсум якунида треблни қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кейннинг айтишича, бундай натижа реал, бироқ клуб ҳали мақсадга етиб келмаган. У жамоа ҳеч қачон ўзини ортиқча эркалатмаслигини, ҳозирча барча мусобақаларда кураш давом этаётганини таъкидлади. Ҳужумчига кўра, жамоанинг ўйини ва клуб ичидаги муҳит требл учун умид беради, аммо бунинг учун омад ҳам, вазиятларнинг фойдали томонга оғиши ҳам зарур.