Томас Тухел Англия терма жамоасида 2028 йилгача қолади
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел жамоа билан шартномаси узайтирилгани юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Терма жамоа матбуот хизмати аввалроқ Тухел билан ҳамкорлик 2028 йилгача расман давом этишини эълон қилганди.
Мутахассиснинг айтишича, у Англия билан шартнома янгилангани учун жуда хурсанд ва бундан фахрланади. Тухел футболчилар ҳамда мураббийлар штаби билан ишлашдан завқ олаётганини таъкидлаб, жамоани Жаҳон чемпионлигига олиб бориш учун бор кучини ишга солишини...