"Машъал" клуби ҳужум чизиғини Влатко Стояновский билан кучайтирди
Янги мавсум олдидан таркибни янада бақувват қилишни мақсад қилган «Машъал» навбатдаги муҳим трансферни расмийлаштирди. Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, муборакликлар Шимолий Македония миллий терма жамоаси марказий ҳужумчиси Влатко Стояновский билан шартнома имзолади.
28 ёшли форвард — халқаро майдонда кўпни кўрган, катта ўйинлар босимини ҳис қилган футболчилардан. У Евро-2020 финал босқичида иштирок этган ва Нидерландия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушган. Терма жамоа сафида 10 та ўйин ўтказиб...