Жикиянинг «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти бўйича берилган саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «ҳаммаси яхши» дея қисқа жавоб берди. Туркиядаги шароит ва вазиятдан қониқяпсизми, деган саволга эса ҳимоячи табассум билан «ҳаммаси жойида» эканини айтди.
Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди.