Гвардиола Ҳоландни эҳтиёт қилдими? Алмаштириш сабабини тушунтирди
АПЛнинг 26-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Фулҳэм»ни 3:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди. «Шаҳарликлар» биринчи бўлимнинг ўзида ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди, жамоа ҳужумда ҳам, майдон марказида ҳам рақибдан устун бўлди. Ушбу учрашувда бир гол муаллифига айланган Эрлинг Ҳоланд эса танаффусда алмаштирилгани билан мухлисларни бироз ўйлантирди.
Беллашувдан сўнг бош мураббий Пеп Гвардиола бу қарор нима учун қабул қилинганини очиқлаб берди. Унинг таъкидлашича, норвегиялик голеадор соғлиғида кичик ноқулайлик ҳис қилган.