Алиментдан қочган ота ўрнига собиқ овсин қарздорликни ёпиб берди
Ажримдан кейин фарзанд таъминоти учун белгиланган алимент мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларига зиён етказмоқда. Афсуски, баъзи ота-оналар ўртасидаги келишмовчиликлар бола тақдирига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Фуқаро А.И. ҳам ана шундай масъулиятдан қочган оталардан бири бўлиб чиқди. Суд қарорига кўра, у вояга етмаган фарзанди учун собиқ рафиқаси А.С. фойдасига алимент тўлаши керак эди. Бироқ у ўз бурчини бажармай, 20 миллион сўмлик қарздорликка йўл қўйди.