Ҳусанов кеча 30 дақиқа ишончли ўйнади: у қандай статистика қайд этди?
АПЛнинг 26-турида «Манчестер Сити» «Фулхэм»ни мағлуб этиб, навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Ушбу беллашувда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов 60-дақиқада захирадан майдонга туширилди ва қолган 30 дақиқа давомида ўзини жуда ҳам тартибли, ишончли ҳимоячи сифатида кўрсата олди.
Ҳар доим ҳам футболчи майдонга тушгани билан “кўзга ташланиб кетиши” шарт эмас. Айниқса, ҳимояда ўйнайдиган йигитлар учун энг катта мақтов — хатосиз ўйин, вазиятни тўғри ўқиш ва тўпни йўқотмаслик. Ҳусанов айнан шу жиҳатдан ўзига плюс ёзиб қўйди...