«Ювентус» Калулюни АПЛ грандларига беришни хоҳламаяпти
Туринлик «Ювентус» марказий ҳимоячи Пьер Калулю билан хайрлашмоқчи эмас. 25 ёшли футболчига Англия Премьер-лигасининг номи ошкор этилмаган етакчи клуби қизиқиш билдиргани айтилаётгани, дея хабар беради журналист Николо Скира. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қари синьора» раҳбариятининг позицияси аниқ: француз ҳимоячисини сотиш режалаштирилмаяпти. Аксинча, клуб Калулюга маоши оширилган янги битим таклиф қилиб, шартномани 2030 йилгача узайтиришни кўзламоқда.
Пьер Калулю «Ювентус»га 2024 йил ёзида «Милан»дан ўтганди.