Шлоттербек «Боруссия»ни фақат «Реал» учун тарк этиши мумкин
Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, 26 ёшли футболчига Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Шлоттербек эса «Боруссия»дан фақат «Реал» таклифи бўлса кетишга тайёрлигини билдирган. «Асаларилар» ҳимоячини 40–50 миллион евро атрофида сотиши мумкин.
Шлоттербек 2022 йилда «Фрайбург»дан Дортмундга 20 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.