Аргентина чемпионатида ди Марияни симуляция айбловлари қувмоқда
Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтиб, дастлаб яхши натижалар қайд этди. Бироқ кейинроқ унинг атрофида салбий фон кучайди: гап ўйиндаги самарадорликдан кўра, рақиблар норозилигида — улар ди Марияни майдонда тез-тез йиқилиб, эпизодларни бўрттиради, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионатига бағишланган маҳаллий форумларда ҳам кескин фикрлар кўпайган. У ерда мухлислар “нега ди Мария фокуслари учун огоҳлантириш олмайди?”, “у юлдуз, лекин бундай ҳаракатлар жонига тегди”...