Кучли чақмоқ туфайли Тошкентда айрим рейслар қўна олмади
Тошкент осмонида кузатилган кескин об-ҳаво шароити бир қатор авиарейслар режасига ўз таъсирини кўрсатди. Кучли чақмоқ чақиши ва ноқулай метеошароит сабаб бир неча самолётлар пойтахт аэропортига қўниш имконига эга бўлмади ва муқобил аэродромларга йўналтирилди.
Маълум қилинишича, об-ҳаводаги хавфли ҳолатлар парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида экипажларни шундай қарор қабул қилишга мажбур қилган. Йўловчилар хавфсизлиги биринчи ўринда тургани учун рейслар вақтинча бошқа шаҳарларга бурилди.