Ташиевдан кейин Жапаров тизимида янги қоидалар бошланди дейишмоқда
Қирғизистонда сиёсий муҳит яна қизиб кетди: Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси бўлган Қамчибек Ташиевнинг кутилмаганда лавозимдан озод этилиши турли тахминларни кучайтирди. Марказий Осиё бўйича таҳлилчилар ва сиёсатшунослар бу қарор ортида нима турганини ҳар хил талқин қиляпти.
Таҳлилчи Темур Умаровнинг фикрича, ҳозирги вазиятда асосий интрига шундаки, Ташиев ҳали истеъфо юзасидан очиқ баёнот бермаган. Умаров бу ҳолатни Ташиевнинг Германияда шифохонада экани билан боғлайди.