Паненка пенальти услуби ҳурматсизлик эмаслигини таъкидлади
Афсонавий футболчи Антонин Паненка ўз номи билан аталадиган «паненка» услубида пенальти тепиш рақибни камситиш деган фикрга қўшилмаслигини айтди. У бу зарбани 1976 йилги Европа чемпионати финалида муваффақиятли ижро этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Паненканинг сўзларига кўра, ўша пайтда у рақиб устидан кулиш ҳақида эмас, айнан гол уриш эҳтимоли энг юқори бўлган вариант ҳақида ўйлаган. «Бундай зарба ҳурматсизликми? Йўқ, мен бунга қўшилмайман. Европа чемпионати финалида ҳеч ким масхара қилишни ўйламайди.