Майкл Кэррик «Вест Ҳэм»га қарши кечаги дурангдан сўнг нималар деди?
Англия Премьер-лигасининг 26-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Вест Ҳэм» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. «Қизил иблислар» учун бу ўйин “тамом бўлди” деган паллада қайтадан тирилди: 90+6-дақиқада Бенямин Шешко сўнгги сонияларда жамоасини мағлубиятдан олиб чиқди ва Лондондан қимматли бир очко билан қайтишга имкон яратди.
Беллашув давомида майдонда қаттиқ кураш, босим ва асабий эпизодлар кўп бўлди. «Вест Ҳэм» ўз уйида ҳар доим “осон совға” эмаслигини яна бир бор исботлади. Манчестерликлар...