Виктор Фонт Лапортани сайлов олди алдовида айблади
«Барселона» президентлигига номзод Виктор Фонт клуб раҳбари Жоана Лапортанинг бошқарув услубини кескин танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Фонтнинг фикрича, Лапорта клубга тегишли спорт инфратузилмасини реконструкция қилиш бўйича берган ваъдаларини амалда бажармаяпти.
«Лапорта яна ҳамкорлар билан ўйин қилмоқда: ОАВга гўёки янги лойиҳа ҳақида гапиряпти, аммо бу ташаббуснинг молиявий манбаси йўқ. Бу — сайлов олди мақсадларидаги навбатдаги тутун пардаси ва алдов», — дея Фонтнинг сўзларини келтиради Diario Sport.