Роналдунинг таъсири: «Ал-Наср» раҳбари лавозимидан кетди
Криштиану Роналду атрофидаги норозилик тўлқини клуб ичидаги жараёнларга ҳам таъсир қилгандек. Arriyadiyah хабарига кўра, «Ал-Наср» директорлар кенгаши раиси Муҳаммад ас-Скит истеъфо берган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, функционер қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.
Аввалроқ клубда Роналдуга яқин бўлган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симау Коутино ваколатлари қайта тиклангани ҳақида хабарлар чиққан эди. Шунингдек...