Роналду сабабли "Ан Наср"да барқарорлик ва катта ўзгаришлар кутилмоқда
Саудия Арабистонидаги «Ан-Наср» атрофидаги вазият яна қизиқ тус олди. Жамоа етакчиси Криштиану Роналду клуб раҳбариятига аниқ сигнал берди: ўтмишда йўл қўйилган хатолар энди тузатилиши, клубда эса барқарорлик қайта тикланиши керак.
Arriyadiyah нашри келтирган маълумотларга кўра, Роналду клуб бошқаруви сўнгги пайтларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этишга жиддий киришишига ишонмоқда. Гап, энг аввало, ички тартиб, маошлар ва бошқарувдаги тизимли камчиликлар ҳақида кетяпти. Мана шу...